Линклар

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти эълон қилинади


Нобел мукофоти дипломи ва медали.

Нобел мукофоти дипломи ва медали.

Нобел қўмитасининг адабиёт бўйича 2011 йилги Нобел мукофоти лауреати исмини эълон қилиши кутилмоқда.

Нобел қўмитаси душанба кундан бери тиббиёт, физика ва кимё соҳалари бўйича 2011 йилги Нобел мукофоти соҳибларини эълон қилди.

Дунёдаги энг нуфузли мукофотни берадиган Швеция академияси сўнгги дақиқагача унинг соҳиби исмини сир тутиши одатда турли миш-мишларга сабаб бўлади.

7 октябрда Нобел тинчлик мукофоти ва 10 октябрда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти кимларга насиб этгани эълон қилинади.

Нобел мукофотининг пули 10 миллион швед кронаси, яъни, бир миллион 460 минг АҚШ долларига тенг.
XS
SM
MD
LG