Линклар

Франция президенти Кавказ минтақасига сафарини бошлайди


Франция Президенти Н.Саркози.

Франция Президенти Н.Саркози.

Арманистон, Озарбайжон ва Грузияга ташрифи чоғида Николя Саркози бу давлатлар раҳбарлари билан минтақадаги таранг вазиятни юмшатиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Кавказга сафари арафасида Саркози Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш йўлида Арманистон ва Озарбайжонни “тинчлик йўлида дадилроқ қарорлар қабул қилиш”га чақирди.

Франция Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишда воситачилик ролини бажарадиган ЕХҲТ қошидаги Минск гуруҳига аъзо.

Бу гуруҳ АҚШ, Россия, Франция ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакилларидан иборат.
XS
SM
MD
LG