Линклар

logo-print

Афғонистон пойтахти Кобулда юзлаб одам намойиш ўтказди


Кобул шаҳридаги норозилик намойиши.

Кобул шаҳридаги норозилик намойиши.

Бугун Кобулда АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистонга бостириб киргани 10 йиллиги муносабати билан уюштирилган намойиш қатнашчилари хорижий кучларнинг мамлакатдан олиб чиқилишини талаб қилдилар.

Рейтерс ахборот агентлиги хабарига кўра, камида 200 кишилик намойишда АҚШга қарши шиорлар айтилган ва Америка байроғи ёқилган.

АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистонга бостириб кириб толиблар режимни ҳокимиятдан ағдарганига 7 октябр куни 10 йил тўлади.

2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террор ҳужумлари учун масъул бўлган Усама бин-Ладинни Толиблар Қўшма Штатларга топширишни рад қилганидан сўнг АҚШ кучлари Афғонистонга бостириб кирган.

Ҳозир толиблар Афғонистонга киритилган 140 минг аскардан иборат хорижий кучларга қарши жанг олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG