Линклар

Афросиёб поезди 8 октябр куни яна йўлга чиқади


Ўзбекистон Испаниянинг TALGO ширкатидан 38 миллион еврога сотиб олган тезюрар поезд.

Ўзбекистон Испаниянинг TALGO ширкатидан 38 миллион еврога сотиб олган тезюрар поезд.

“Ўзбекистон темир йўллари” ва “Узжелдоропасс” ширкатлари тезюрар Афросиёб поездига чипталар сота бошлади.

Бу поезд Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, VIP-классидаги вагонларга чипта нархи 88 минг сўм (53 АҚШ доллари), биринчи класс вагонларга 63 минг 700 сўм (45 АҚШ доллари) ва иккинчи класс вагонларга чипталар нархи 47 минг 700 сўмни (27 АҚШ доллари) ташкил қилади.

Афросиёб поезди илк бор Ўзбекистон Республикаси мутақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан ишга туширилган эди.

21 сентябр куни Сирдарё ҳудудида соатига 190 километр тезликда кетаётган поезднинг пантографи ишдан чиққач, рейс бекор қилингани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG