Линклар

logo-print

Ўзбекистон чегарачиси сувда чўкиб ўлди


Ўз хизмат вазифасини ўтаётган ўзбекистонлик чегарачи Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги Ян каналида чўкиб кетди.

Uzmetronom.сom мустақил интернет-газетаси хабарига кўра, ҳарбийнинг жасади канал сувини тўсадиган шлюз ёпилганидан кейин топилган.

Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Хабарга кўра, ўзбекистонлик чегарачи нима сабабдан хизмат низоми ва чўмилиш мавсуми ёпилганига зид ҳаракат қилгани ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG