Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:03

"Менга уйинг турма, деб айтишди"


Ўзбекистонлик қочқин Аҳмаджон Нормирзаев Москвада бармен бўлиб ишлайди.
Ўзбекистонлик қочқин Аҳмаджон Нормирзаев Москвада бармен бўлиб ишлайди.

Озодлик рус хизмати (Свобода) Россияда сиёсий бошпана қидирган кишилар тақдири ҳақида туркум дастурлар тайёрлади. Туркумнинг илк қаҳрамони Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларининг собиқ ходими Аҳмаджон Нормирзаевдир.


Россия 1951 йилги қочқинлар ҳақидаги конвенцияни қабул қилган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ Россия Федерацияси тегишли шахсларга қочқинлик мақомини бериш масъулиятини ўз зиммасига олган. Бироқ шу кунга қадар Россияда 800 га яқин одам қочқин деб тан олинган холос.

Лекин қонунда белгиланган ёрдам ҳам ҳар доим кўрсатилмайди. Россия расмийларига мурожаат қилганлар баъзан бедарак йўқолиб кетади, таъқиб қилинади... Энг муҳими, Россия бирор шахсга нисбатан ватанида қийноқ ёки бошқа турдаги ноинсоний муносабат таҳдиди бўлса, уларни қайтармасликни кўзда тутувчи конвенциянинг 33-моддасини қўпол тарзда бузиб келади. Боз устига бу одамлар такр этган мамлакатлар махфий хизматларининг ходимлари Россия ҳудудида бемалол ҳаракат қилиши маълум.

Қочқинларнинг тақдирини, кўп ҳолларда, Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ҳал қилади.

Свобода радиоси "Время и мир" дастурининг илк қаҳрамони – Аҳмаджон Нормирзаев.

"Теперь я барменом в Москве"
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:01 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG