Линклар

Бошқасини сайлаш керак

  • Ҳурмат Бобожон

"Тузукроқ одамни президент этиб сайлаш керак. Бунисининг қўлидан ҳеч нарса келмаяпти", дейди 60 ёшли Адҳам ака.

"Тузукроқ одамни президент этиб сайлаш керак. Бунисининг қўлидан ҳеч нарса келмаяпти", дейди 60 ёшли Адҳам ака.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиз бугун Ўзбекистонда ҳамма соҳаларда авж олган коррупцияга норозилик билдирди.


Ҳамма ёқ коррупция, президент қаёққа қараяпти?


Москвада пайвандчилик қилиб? кунини кўраётган тошкентлик 60 яшар Адҳам ака бу ҳақда фикр билдирди.

- Мен Россияда яшаяпман. Тошкентликман. Исмим Адҳам. Ўзбекистонда яшаш жуда қийин бўлиб қолди. Ҳамма уруш пайтида вагонга ўтириб, революция пайти анави коммунист кинони кўргандирсиз. Шунақа бўлган ҳозир Тошкент. Поездга ўтириб ҳамма қочиб кетаяпти. Билмайман нимага бунақа бўлди. Поездга қопини солиб ҳаммаси қочиб келаяпти Россияга. Билмайман нимага Ўзбекистон шунақа ëмон бўлиб кетди. Бир қоп ун 1000 сўм бўлибди мана российский пулда. Бир қоп унни 1000 сўмга у ерда топа олмайди. Мен бу ерда, Россияда бир кунда 8000 рубл ишлайман.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

- Сваршикман. Яна эшик-ром қўяман. Ҳунарим кўп. Бу ерда яшаш осон. Нимагадир пулингиз бўлса, ҳамма нарса бор. Тошкентда пулингиз йўқ, ҳамма нарса бор. Нимага бунақа бўлиб қолди Ўзбекистон? Президент қаëққа қараяпти?

Озодлик: Неча ëшдасиз?

- 60.

Озодлик: Мана пенсияга чиқиб гаштингизни суриб, ўтирадиган вақт экан.

- Пенсияга чиққаним билан менинг пенсиямга Ўзбекистонда бир қоп ун беради. Россия пули бўйича 1200 сўм пул оламан. Мен нима қила оламан ўша пулни? Квартплата тўлайманми, ошқозонимга тўғирлайманми ë бола-чақамга бир-иккита конфет олиб бераманми? Нимага ўзлари отнинг калласидай пулни олишадида, қора халқ индамай юраверади? Мен шунга ҳайронман. Мен битта ўзим ҳеч нарса қила олмайман. Қани менинг битта ўзимни президент қилиб қўйсин. Бутун тиллани олиб чиқиб ташлайман “Мана енглар, ичинглар. Эртага ҳаммамиз ўлиб кетамиз. Ичганингча ич, еганингча е” дейман. Нимага ҳамма ëқни қийнаб ëтибди? Президентни шу эпақайга келтириб қўйса бўлмас эканми одамлар. Тузукроқ қилиб ош-нон етказиб берса, эрта-индин дунë йўқ бўлиб кетади. Нимага уни ғамлаяпти ҳаммаси билмайман.

Озодлик: Президент нима қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Мисол учун сайлаш керак бошқасини. Тузукроқ одамни. Нимага буни қўйиб қўйибди? Унинг қўлидан ҳеч нарса келмаяпти. Фақат ўзининг чўнтагини ўйлайди. Ўзининг охранасини ўйлайди. Халқни ўйламайди. Халқ оч. Жимжит юраверади қўйга ўхшаб. Индай олмайди. Индаса, отиб ташлайди, дейди Россияда меҳнат қилаëтган тошкентлик Адҳам ака.

Онамга ҳукумат пенсия бериш ўрнига уни қарздор қилиб қўйди


Андижонлик Бахтиёр ака кейинги пайтларда Ўзбекистонда нафақахўрлар ҳуқуқлари оёқ ости қилинаётганидан гап очди.

- Пенсия тўғрисида мулоқот кетдию кеча. Менинг ҳам онамнинг пенсиясини бериб-бериб тўхтатиб қўйди июл ойидан. Тўхтатиб, 3 миллион 700 нечадир ҳам қарз қилиб қўйди. Ҳайрон бўлдим.

Озодлик: Нимага унақа қилишди?

- ВТЭКнинг иши экан. Сабэзга текширувчилар борган. Ревизор тушган экан. Шунда улар текшириб чиқса, тепада ëзилган қоғозида, ВТЭКдан бериладиган қоғозда, болаликдан деб ëзилиши керак бўлган нарсани улар умумий касал деб ëзиб қўйган.

Озодлик: Улар пенсияни нотўғри белгилашибдими?

- Йўқ, ўзи тўғри белгиланган. Нимага десангиз 16 ëшидан касалхонада ëтиб йиллаб ëтганда.

Озодлик: Муаммо нимада?

- Ўзингиз биласизу, мен ҳар кун эшитиб бораман сизларни, бу ерда коррупцияга қарши кураш, порахўрлик, бошқа деяптию. Бу нарса авж олган нарсада. Бу нарса йўқ бўлмайди барибир. Инсон нафси борки у нарсани ейман деб тураверади. Бунга қанақа курашиш керак билмайман. Қўпол қилиб айтганда ҳаммасининг калласини йўқотиб, бошқатдан тарбиялаб чиқиш керак бўладида, дейди андижонлик Бахтиëр ака.

Ўзбекистонда имомларни ислоҳ қилиш керак

Жиззахлик Набижон Жўрабоев имомларнинг Исломни тирикчилик воситасига айлантириб олиш динга тўғри келмайди дейди.

- Яқинда “Ислом ва мусулмонлар” эшиттириши икки марта кетдида Озодликда. Шу эшиттиришга озроқ муносабатим бор эди. Жуда яхши мавзу кўтарилди. “Имомлар тушган садақа билан тирикчилик қиладими?” деган мавзуда эшиттириш кетдида. Ҳар ким ҳар хил фикр билдирди. Мен қирғизистонлик имомнинг сўзига жуда юрагим оғригандай бўлди. У киши шу сўзга жаҳллари чиқиб айтаяптики, “Имомлар у дунëда ҳам олдинда боради. Бу дунëда ҳам олдинда юриши керак. Одамлар у деяпти, бу деяпти, садақа деяпти. Ўлганда шуларнинг жанозасини имомлар ўқийдику” деган гапни қилдиларда. Худди бу одамга тама қилгандай бўлиб қолди. Мисол учун имомдан ташқари одам ҳам жаноза ўқиши мумкинку демоқчиман. Инсон ўлганда кўчада қолиб кетмайдику. Ҳозирги пайтда, тўғри, имомлар фақат шу тушган садақа йўлидан, тамагирлик йўли билан 99 фоиз шунга тирикчилик қилишаяпти. Бунга менинг имоним комил. Мен ўзим кўриб турибманда. Фақат ҳаëтимда битта инсонни учратганман шу йўлда тамагирлик қилмаган. 1993-1994 йиллар Тошкентда яшаганимда Тўхтабойвачча деган мачитнинг имоми бор эди Обид қори ака Назаров деган. Шу киши бирор нарса қилганларига, амри маъруф қилганларига пул бўлса, “Йўқ, мен буни олмайман. Аввало 20, 40 деган нарса йўқ. Бунга бормайман. Менинг вақтимга қараб вақт қилингда мен бораман” деган гапларини эшитганман. Ўзим гувоҳи бўлганман.

Озодлик: Бунга хизмат эвазига ҳақ деб қаралса бўлмайдими?

- Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларида “Оллоҳ таоло томонидан яратилган Қуръонни тирикчилик йўлида ишлатманглар” деяптику. Шундай бўлгандан кейин хизмат ўз йўлига. Худо учун холисона хизмат қилиш керакда булар. Никоҳ ўқиганига, жаноза ўқиганига пул олса, унда Пайғамбаримизнинг (с.а.в) айтган ҳадислари қаëқда қолади, демоқчиман. Бу хизматга ҳисобланмайди, демоқчиманда. Чунки Оллоҳнинг туширган каломидан тиловат қилаяпти, Оллоҳнинг буюрган йўлида никоҳ ўқияпти, жаноза ўқияпти. Менимча, бу хизмат ҳисобланмайди, деган фикрдаманда мен, дейди жиззахлик Набижон Жўрабоев.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG