Линклар

logo-print
Болқон давлатлари НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг бир қисми сифатида Афғонистонга ҳарбий инструкторлар гуруҳлари жўнатишини эълон қилди.

Албания, Босния, Хорватия, Македония, Черногоия ва Словения Мудофаа вазирлари Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш вазифаси юклатилган миссия ҳақида 6 октябр куни келишувга эришди.

НАТО Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш, қуроллантириш ва зарурий техника билан таъминлашни ўзининг устувор мақсади қилиб белгилаган.

Ҳозир 306 минг аскар ва полиция ходимидан иборат бўлган Афғонистон хавфсизлик кучлари сонини келаси йил 360 мингдан ошириш режаланган.
XS
SM
MD
LG