Линклар

ББС ходимлари сони 2017 йилга қадар камида икки минг кишига қисқариши маълум қилинди.

Бу Британия ҳукумати сарф-ҳаражатларни камайтириш бўйича ишлаб чиққан режа доирасида амалга ошиши айтилмоқда.

ББС Бош директори Марк Томпсонга кўра, ташкилот ишчилари сонини қисқартириш орқали ҳукумат беш йил давомида 670 миллион фунт, яъни, 1,03 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ тежайди.

Томпсон ходимлар сони қисқариши натижасида ББС хизматларининг бирортаси ёпилмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG