Линклар

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг Консуллик бўлими раҳбари Дэвид Миконинг айтишича¸ Америкада яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи Green Cardнинг 2011 йилги лотереяси ғолиблари сони бўйича Ўзбекистон 5-ўринни эгаллаган.

2012 йил лотереяси учун ҳужжат топшириш жараëни бошлангани муносабати Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида консулнинг айтишича¸ 2011 йилги ўйинда қарийб 4800 нафар Ўзбекистон фуқароси Green Card ютиб олишга муваффақ бўлган.

Консулнинг айтишича¸ ҳужжатлардаги айрим ноқисликлар¸ бундан ташқари айрим ютуқ чиққанларнинг виза учун келмаслиги оқибатида¸ АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи 3500 нафарга яқин ўзбекистонликка берилади¸ холос.

АҚШга доимий жўнаб кетиш учун йўл очадиган Иммиграция визаси нархи¸ ҳозирда киши бошига 819 АҚШ долларини ташкил этади.

2011 йилги лотерея ютуқлари бўйича биринчилик нигерияликларга тегишли ва ўтган йилги ўйин натижалари бўйича уларнинг 6000 нафарига Green Card теккан. Биринчи ўнликка кирганлар ичида ганаликлар (5800)¸ украиналиклар (5790)¸ эфиопияликлар (5500) ва кенияликлар (4700) бор.

Ҳар йил октябр ойида АҚШ Давлат департаменти томонидан ўтказиладиган Green Card лотереяси натижасида жами 50 минг хорижийга Америкада доимий яшаш ҳаққини берувчи Иммиграция визаси тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG