Линклар

logo-print
Италия матбуотининг ëзишича¸ бугун Ўзбекистондаги бизнес ва инвестиция иқлими билан бевосита танишиш истагида бўлган Италия тадбиркорлари делегацияси Ўзбекистонга сафар бошлайди.

Италия Савдо палатасига Ўзбекистон иқтисодига сармоя ëтқизиш истагини билдирган 100 дан ошиқ ширкат вакилларидан иборат мазкур делегацияга Италия Иқтисодий тараққиëт вазири ўринбосари Катиа Полидори етакчилик қилади.

Тошкент¸ Самарқанд ва Бухорога сафар қиладиган италян делегацияси билан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар¸ инвестиция ва савдо вазирлиги мутасаддиларининг сўзлашув ўтказиши белгиланган.

Италиялик тадбиркорлар делегациясининг Италия-Ўзбекистон ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 5-йиғинида қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG