Линклар

Россиянинг давлатга қарашли Газпром ширкати жорий йил давомида Ўзбекистон¸ Туркманистон ва Қозоғистондан жами 29 миллиард кубометр газ сотиб олади ва бу савдога 8¸3 миллиард АҚШ доллари сарфлайди.

Бу ҳақда хабар тарқатган “Ведемости” нашрига кўра¸ учала Марказий Осиë ҳукумати билан амалдаги газ келишувларига оид бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Газпром ҳужжатларига кўра¸ жорий йили Марказий Осиë давлатларидан Россия ширкати сотиб олаëтган газ ҳажми ўтгани йилги режага нисбатан 10 миллиард кубометрга камдир.

2008 йилга қадар минтақадан 50-60 миллиард кубометр газни ҳар минг кубометри учун 110 доллар атрофида сотиб олган Газпром¸ айни шу газни Европа¸ Хитой ва Украинага қарийб уч баравар қимматга – 300 доллардан сотиб келган.

Аммо 2008 йилдан бери Ўзбекистон¸ Туркманистон ва Қозоғистон Газпромдан ўз газини жаҳон бозоридаги ëнилғи нархига қараб белгиланган “европача формула” асосида сотиб олишни талаб қилганидан сўнг¸ Россия сотиб олаëтган газ ҳажми камайган.

Ҳозирда ўз газини Россияни четлаб ўтиб бевосита истеъмолчига сотиш йўлларини қидираëтган Марказий Осиë давлатлари¸ Хитой билан газ келишувларига эга.

Айни пайтда¸ Туркманистон ва Ўзбекистон Россияни четлаб ўтиб¸ ўз газини Европага элтувчи Набукко газ қувурлари лойиҳасида қатнашиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG