Линклар

logo-print

Покистонлик доктор АҚШга жосуслик қилганликда айбланмоқда


Усама бин Ладин Абботободдаги қўрғонда ўлдирилди.

Усама бин Ладин Абботободдаги қўрғонда ўлдирилди.

Покистоннинг Абботобод шаҳрида маҳаллий аҳолини эмлаш жараëнига маъсул бўлган доктор Шакил Афридий¸ мамлакат махфий хизмати томонидан давлатга хиëнатда айбланмоқда.

Покистон хуфя хизмати томонидан май ойида ҳисбга олинган маҳаллий доктор¸ АҚШ Марказий разведка бошқармасига Усама бин Ладиннинг Абботободда яшириниб яшаëтганини аниқлашга ëрдам берганликда айбланмоқда. Покистон разведка агентлиги¸ эмлаш баҳонасида доктор Афридий Усама бин Ладин ДНК намуналарини олиб¸ АҚШ жосусларига топширганини таъкидламоқда.

Май ойида АҚШ махсус кучлари Абботободдаги Покистон ҳарбий академиясидан 900 метр масофада жойлашган қўрғонда Усама бин Ладинни ўлдириш операциясини муваффақиятли амалга оширди.

Покистон раҳбариятидан ҳам сир тутилган бу операция оқибатида Исломобод ҳукумати ҳам маҳаллий¸ ҳам халқаро жамоатчилик кўз ўнгида таҳқирланган эди.
XS
SM
MD
LG