Линклар

Бугун россиялик таниқли журналист Анна Политковская ўлдирилганига беш йил тўлди.

Кремлнинг кескин танқидчиси бўлган “Новая газета” мухбири 2006 йилнинг 7 октябрида Москвадаги уйи йўлагида отиб кетилган эди.

Россиянинг ўшандаги президенти Владимир Путин сиëсати мухолифи¸ хусусан унинг Чеченистондаги уруши танқидчиси 48 яшар Политковская айнан Путин туғилган кунда ўлдирилган эди.

Политковскаянинг журналист сифатидаги фаолиятини “аҳамиятсиз” дея баҳолаган Путин¸ унинг ўлимида махсус хизматлар қўли борлигини кескин инкор қилган эди.

Политковская иши юзасидан бораëтган тергов давомида Россия милициясининг собиқ полковниги Дмитрий Павлюченков қотиллик содир этганликда айбланган бўлса-да¸ қотиллик буюрмачиси номи ҳамон очиқ қолмоқда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра¸ 2000 йилдан бери Россияда камида 19 журналист хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG