Линклар

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги урушга сабаб бўлган Тоғли Қорабоғ минтақасидаги сулҳ чизиғида юзага чиққан отишма оқибатида уч аскар нобуд бўлди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигига кўра¸ арман ҳарбийлари бошлаган отишма оқибатида икки озарий ҳарбийси ўлдирилган.

Айни пайтда¸ сулҳ келишувини бузганлик учун Боку томонини айблаëтган Арманистон Мудофаа вазирлиги¸ отишма натижасида бир аскари ўлгани¸ иккитаси жароҳат олганини таъкидламоқда.

1991 йилда Ереван томонидан қўлланган арман сепаратчилари Озарбайжонга қарашли Тоғли Қорабоғ минтақасини қўлга олганидан сўнг бошланган уруш оқибатида камида 30 минг одам ўлдирилди.

1994 йилда ўрнатилган сулҳ ҳолатига қарамай¸ чегара чизиғида тез-тез қонли отишмалар юз бериб туради.

Сўнгги отишма¸ Франция президенти Николя Саркози Озарбайжон ва Арманистонга расмий сафар бошлаши арафасида юзага чиқди.

Бугун Еревенга келиб¸ ундан Бокуга ўтадиган Саркозининг иккала давлат раҳбарлари билан Тоғли Қорабоғ можаросини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG