Линклар

Ливиянинг ҳокимиятдан ағдарилган ҳукмдори полковник Муаммар Қаддафий ливияликларни миллионлаган куч бўлиб¸ янги режимга қарши норозилик намойишларига чиқишга чақирмоқда.

Сурия телеканали орқали эшиттирилган аудио чақириғида Қаддафий¸ миллионлаб халқни Миллий Ўтиш даври кенгашини рад этиш учун кўча ва майдонларга чиқишга даъват қилaди.

Ўта ëмон сифатда ëзилган мазкур хитобда Қаддафий Миллий Ўтиш даври кенгашини “НАТО хизматкорлари”дея атайди.

Ҳозирча қаерда экани мавҳум қолаëтган Қаддафийнинг Ливия ҳудудларида бекиниб олгани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG