Линклар

ХВЖ Афғонистонга қарз беришни қўллаб-қувватлади


Georgia -- IMF logo, Tbilisi, 03May2011

Georgia -- IMF logo, Tbilisi, 03May2011

Халқаро валюта жамғармаси Афғонистонга 129 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратиш борасида дастлабки келишувга эришди.

Уч йил давомида берилиши режаланган бу маблағ ҳисобига Кобул ҳукумати иқтисодий ислоҳотлар ўтказиши кўзда тутилган.

ХВЖ директорлар кенгаши келишувни ноябр ойида тасдиқлаши кутилмоқда.

ХВЖ чиқарган баёнотда Афғонистон ҳукумати Кобул банки билан боғлиқ бўҳронни ҳал қилишда “муҳим натижаларга” эришгани билдирилган.

Бошқарув тизимидаги жиддий камчиликлар ва айрим мижозларга шубҳали кредитлар берилгани боис ўтган йил Кобул банк синиш ёқасига келиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG