Линклар

Қобил Бердиевнинг Покистонга сафари 7 октябр куни тугайди


Ўзбекистон Мудофаа вазири Қ.Бердиев (ч) германиялик ҳамкасби К.Т.Гуттенберг билан, Тошкент, 2010 йил апрел.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қ.Бердиев (ч) германиялик ҳамкасби К.Т.Гуттенберг билан, Тошкент, 2010 йил апрел.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев Исломободга ташрифи чоғида Покистон Мудофаа вазири Чодҳри Аҳмад Мухтор билан учрашди.

Тренд ахборот агентлиги хабарига кўра, музокара чоғида Марказий Осиё минтақаси, қолаверса, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш икки давлат манфаатларига хизмат қилиши таъкидланган.

Мудофаа вазирлари мулоқоти чоғида Покистон ва Ўзбекистон Афғонистондаги вазият билан боғлиқ бир-бирига ўхшаш хавфсизлик муаммоларига дуч келаётгани қайд этилган.

Қобил Бердиев ва Аҳмад Мухтор барча соҳалар, жумладан, мудофаа соҳасида ҳам дўстона алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.

Uzmetronom мустақил интернет газетаси хабарига кўра, Бердиев Ўзбекистонга тегишли юкларнинг Гавадар ва Карачи портлари орқали ташиш ҳақидаги таклифи учун Покистон Мудофаа вазирига миннатдорлик билдирган.
XS
SM
MD
LG