Линклар

Нобел тинчлик мукофоти соҳиблари эълон қилинди


Эллен Жонсон Сирлиф, Таваккул Карман, Лейма Гбовии.

Эллен Жонсон Сирлиф, Таваккул Карман, Лейма Гбовии.

2011 йилги Нобел тинчлик мукофоти уч нафар аёлга - Либерия президенти 2011 йилги Нобел тинчлик мукофоти уч нафар аёлга - Либерия президенти Эллен Жонсон Сирлиф, унинг ватандоши Лейма Гбовии ҳамда аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси ва демократия фаоли яманлик Таваккул Карманга берилди.

Осло шаҳрида Норвегия Нобел қўмитаси улар “аёллар хавфсизлиги учун тинч йўллар орқали курашгани ва тинчлик ўрнатишда аёлларнинг тўлиқ иштирок этиш ҳуқуқини ҳимоя қилганлиги учун” нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлгани билдирди.

2011 йилги Нобел тинчлик мукофоти уч аёлга берилганини Осло шаҳрида Норвегия Нобел қўмитаси раиси Торбёрн Жагланд эълон қилди.

- Норвегия Нобел қўмитаси ушбу мукофот Эллен Жонсон Сирлиф, Лейма Гбовии ва Таваккул Карманга берилгани кўп давлатларда кузатилаётган аёллар эзилишига барҳам беришига, шунингдек, аёллар демократия ва тинчликка улкан ҳисса қўша олиши мумкинлигини тушуниб етишда ёрдам беради деган умидда, - деди Норвегия Нобел қўмитаси раиси.

Либериялик сиёсий фаол Лейма Гбови 2002 йилда аёлларнинг тинчлик учун ҳаракатини тузган.

Жонсон Сирлиф ушба ҳаракат аъзоларининг қўллаб-қувватлаши билан 2006 йилда Африканинг демократик йўл орқали сайланган биринчи аёл президенти бўлди.

Таваккул Карман 2005 йилда сўз эркинлиги ва демократик ҳуқуқлар ҳимояси билан шуғулланувчи “Занжирсиз аёл журналистлар” номли гуруҳ тузган.

Бу гуруҳ 2007 йилдан 2010 йилга қадар Яман пойтахти Санаанинг Озодлик майдонида доимий равишда намойишлар уюштириб келган.
XS
SM
MD
LG