Линклар

Медведев: Сурия раҳбарлари ислоҳот ўтказиши ёки ҳокимиятдан кетиши керак


Россия Президенти Дмитрий Медведев.

Россия Президенти Дмитрий Медведев.

Россия Президенти Дмитрий Медведев Сурия раҳбарлари ислоҳотлар ўтказа олмаса, ҳокимиятни тарк этиши керак, дея баёнот берди.

РИА Новости ахборот агентлигига кўра, Россия президенти бунга оид ҳақдаги қарор “Сурия халқи ва Сурия раҳбарияти томонидан қабул қилиниши керак”, дея таъкидлаган.

БМТ маълумотига кўра, март ойидан бери президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан бери Сурияда камида 2 минг 900 киши нобуд бўлган.

Сешанба куни Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияга нисбатан “мақсадли санкциялар” қўллаш ҳақидаги БМТ резолюцияси лойиҳасига вето қўйди.
XS
SM
MD
LG