Линклар

Озарбайжон Исломий партияси етакчиси 12 йилга қамалди


Озарбайжон Исломий партияси етакчиси М. Самадов.

Озарбайжон Исломий партияси етакчиси М. Самадов.

Озарбайжон Исломий партияси раҳбари Мовсум Самадов 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Самадов билан бирга партиянинг яна етти аъзоси турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Боку суди уларни давлат тўнтариши ясашга уринганликда айбдор деб топди.

Самадов ва сафдошлари жорий йил январ ойида озарбайжонликларни “мамлакатдаги репрессив режим”га чек қўйишни чақирганидан кейин ҳибсга олинган.

Улар террор акти содир этишни режалаганлик, ноқонуний равишда қуролга эга бўлганлик ва ҳокимиятни ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринганликда айбланган.

Барча айбловни рад қилган Мовсум Самадов ва сафдошлари ҳукуматни танқид қилганлари ва қизларнинг мактабга рўмол ўраб бориши таъқиқланганига норозилик билдирганлари учун таъқиб қилинганларини айтиб, барча айбловлар сиёсий асосга эга эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG