Линклар

logo-print

Туркиянинг халқаро кучларга қўмондонлик муддати узайтирилди


Кобулдаги Франция, Италия ва Туркия аскарлари.

Кобулдаги Франция, Италия ва Туркия аскарлари.

Анқара Афғонистон пойтахти Кобулга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги кучларга қўмондонлик қилиш муддатини яна бир йилга узайтиришга рози бўлди.

Буни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Кобулдаги Халқаро тинчликпарвар кучларга қўмондонлик вазифасини Туркия 2009 йил 1 ноябрида қабул қилиб олган.

НАТОга аъзо давлатлар орасида иккинчи йирик армияга эга бўлган Туркиянинг 1 минг 800 нафар аскари Афғонистондаги Халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.

Халқаро кучлар сафида турк аскарлари фаолияти чекланган. Улар жанговар амалиётларда иштирок этмайди. Турк аскарлари фақат партул назоратини ўтайди.
XS
SM
MD
LG