Линклар


Қирғизистонда сайловолди кампанияси даврида CNN, ВВС ва Euronews телеканаллари тўсиб қўйилди.

Бу ҳақда Фарғона.ру агентлиги сайловларни мониторинг қилиш учун тузилган жамоатчилик назорати Штабидан олинган маълумотга таяниб хабар ёйинлади.

Жорий ҳафтада Қирғизистонда Россиянинг РБК, Қозоғистоннинг К+ телеканаллари ҳам тўсиб қўйилиб, улар ўрнига мусиқий телеканаллар уланди.

Российнинг “Первый канал” телеканали ва “Эхо Москвы” радиоси ёзиб олиниб, кейин эфирга узатилмоқда.

Қирғизистон қонунларига кўра, сайловолди жараёнида хориж радио ва телеканалларини ёзиб олиб, эфирга узатишга рухсат этилган.
XS
SM
MD
LG