Линклар

logo-print
7 октябр куни Apple ширкати асосчисиларидан бири Steve Jobs дафн қилинди.

Wall Street Journal маълумотига кўра, дафн маросими камтарона кўринишда ўтказилган.

Steve Jobs чоршанба куни 56 ëшида оламдан ўтди.

2003 йилдан бери ошқозон ости бези саратонидан азоб тортиб келаëтган Жобс жорий йил август ойида Apple ширкати бошқарувчиси лавозимидан истеъфога чиққан эди.

1976 йилда ўз гаражида Apple ширкатига асос солган Стив Жобс 10 йилдан кўпроқ ширкатни тарк этган¸ сўнгра унга қайтиб¸ ширкатни дунëнинг нафақат компютер¸ балки телефон бизнесидаги энг етакчи компаниясига айлантира олди.

Стив Жобс етакчилигида ишлаб чиқилган iPhone, iPod, iPad маҳсулотларининг юқори технологиялар оламида инқилоб қилгани¸ Стив Жобснинг эса бу соҳанинг ноëб генийларидан бири экани айтилади.

Жобс Apple ширкатининг энг сўнгги янгилиги - iPhone4S тақдим этилганидан уч кун ўтиб вафот этди. iPhone бугунга келиб дунëда энг кўп сотилаëтган телефонга айланган бўлса¸ iPad кичик компютерларига ҳам ҳозирча рақобатчи топилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG