Линклар

logo-print

Ливия Ўтиш даври миллий кенгашининг қуролли кучлари Муаммар Қаддафийнинг туғилиб ўсган шаҳри Сиртеда ўтказилган кенг кўламли ҳарбий амалиёт натижасида шаҳарнинг катта қисмини қўлга киритди.

Al Jazeera телеканали маълумотига кўра, жума кунги ҳарбий амалиётда танклар ва артеллериядан фойдаланилган. НАТО кучлари эса шаҳардаги маълум объектларга ҳаводан зарба берган.

Ўтиш даври миллий кенгашининг раҳбарларига кўра, Сирте истило қилинган тақдирда Қаддафий кучлари устидан ғалаба қозонилган деб ҳисоблаш мумкин.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуландга кўра, расмий Вашингтон Ливиянинг янги ҳукуматини қўллайди ва улар эркин сайловлар ўтказиш учун қулай фурсатни танлашларига ишонади.
XS
SM
MD
LG