Линклар


Шанба куни Афғонистон президенти Ҳамид Карзай расмий Вашингтонни Исломободга нисбатан босимни кучайтиришга чақирди.

Бу ҳақда Карзай АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман билан сўзлашувлари пайтида гапирди.

Карзайга кўра, Покистон мамлакат ҳудудидан туриб Афғонистонга ҳужум қилаётган жанггариларга қарши курашни кенгайтириши учун АҚШ унга босимни кучайтириши зарур.

Расмий Кобул Исломободни Афғонистон собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний ўлимига алоқадорликда айблаганидан сўнг Афғонистон билан Покистон муносабатлари совуқлашгани кузатилди.

Аввалроқ Вашингтон Покистон махсус хизматларини "Ҳаққоний" террор гуруҳига алоқадорликда айблаган эди.

Исломобод бу айбловларни бутунлай инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG