Линклар

logo-print

Бугун Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ яқин кунлар ичида истеъфога кетишини эълон қилди.

Яманни 33 йил давомида бошқариб келган Солиҳ бу ҳақда давлат телевидениесидаги чиқишида маълум қилди.

Бироқ Солиҳ истеъфога кетишининг аниқ санасини гапирмади.

Яманда январ ойидан буён президент Солиҳнинг истеъфога чиқиши талаби билан ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ўтказилаяпти.

Солиҳ аввал ҳам ҳокимиятни топширишга тайёр эканлиги, бироқ давлат тўнтариши орқали эмас, сайлов йўли билан топширажагини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG