Линклар

logo-print
Энг оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаев яна Жаҳон чемпионлиги камари учун рингга тушади ва жанг ҳатто шу йил ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда Чагаевга ҳомийлик қилаётган Германиядаги Universum Box-Promotion ширкати раҳбари Валдемар Клюх баёнот берди.

“Биз Русланга яна бир имкон бермоқчимиз ва уни жаҳон чемптонлиги учун жангга тавсия этамиз. Ўйлаймизки Руслан ҳали кўп имкониятга эга”, - деди Клюх.

Руслан Чагаев шу йилнинг 27 август куни Германиянинг Эрфурт шаҳрида россиялик рақиби Александр Поветкинга фақат очколар ҳисобига ютқазиб қўйганди.

Ўзбекистонлик боксчи бу жангидан қониқмагани ва рингда бор имкониятини ишга солишга муваффақ бўлмаганини айтганди.

У 2007 йилнинг 14 апрел куни россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлганди.

Руслан Чагаев бир неча йилдан буён Хамбургдаги Universum Box-Promotion клубида шуғулланиб келади.
XS
SM
MD
LG