Линклар

Битлз гуруҳи собиқ солисти сэр Пол Маккартни бугун америкалик актрисса Нэнси Шивелга уйланмоқда.

Бу Маккартнининг ҳисоб бўйича учинчи никоҳи. Бугунги тўй маросими Лондонда Marylebone саройида бўлиб ўтяпти.

1969 йилда айни даргоҳда Пол Маккартни ўзининг биринчи рафиқаси Линда Истманга никоҳланган эди.

1998 йилда Линда Маккартни саратон касаллигидан оламдан ўтганидан сўнг Битлз собиқ солисти Хезер Миллсга уйланди.

Лекин, Маккарнининг у билан турмуши узоққа бормади. 2006 йилда эр-хотин ажрашишди.

Бугунги тўй маросимига келин-куёвларнинг энг яқин дўстлари таклиф этилган.

Пол Маккарни ҳозир 69 ёшида, уни жуфти ҳалоли Нэнси Шивел эса ҳали 51да.
XS
SM
MD
LG