Линклар

logo-print

Квартет Исроил-Фаластин музокараларини қайта бошлашга уринмоқда


ЕИ Ташқи сиёсати мутасаддиси К.Эштон.

ЕИ Ташқи сиёсати мутасаддиси К.Эштон.

Яқин шарқ тинчлик музокараларида воситачи вазифасини бажараётган Квартет Исроил ва фаластинликларни 2008 йилда тўхтаб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақиришни режаламоқда.

Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва АҚШ вакилларидан иборат Квартет расмийлари муштарак стратегия ишлаб чиқиш учун 9 октябр куни Брюссел шаҳрида учрашдилар.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон учрашувда муваффақиятга эришилганини маълум қилди.

Айни пайтда Фаластин расмийси Ханан Ашрави агар Квартет Исроил ҳукуматини янги уйлар қуриш режасини тўхтатишга кўндира олса, музокараларни қайта бошлаш “муаммо бўлмаслигини” таъкидлади.
XS
SM
MD
LG