Линклар

Ўзбекистонда юқори сифатли мотор мойи ишлаб чиқарила бошланди


Uz-Texaco Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ва Болгариянинг Prista Oil Group ширкати Ўзбекистонда синтетик мотр мойи ишлаб чиқара бошлади.

Uz-Texaco ширкатига асосланиб UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, мотор мойи “Prista” савдо маркаси билан ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳозиргача 10 минг тонна Prista Ultra (5W40) синтетик мотор мойи ишлаб чиқарилган.

Мазкур лойиҳага қанча сармоя ётқизилгани ошкор қилинмади. 2012 йилда 5 миллион тонна синтетик, ярим синтетик ва юқори сифатли минерал мотор мойлари ишлаб чиқариш режаланган.

Ўзбекистон ички бозорини сифатли мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 1997 йилда Uz-Texaco қўшма корхонаси тузилган.

Ўзнефтмаҳсулот ва АҚШнинг Chevron ширкатлари ушбу қўшма корхона таъсисчилари ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG