Линклар

Италия Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини илгари суради ва қўллаб-қувватлайди.

Буни Савдо, иқтисодиёт ва саноат ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг Тошкентда бўлиб ўтган 5-йиғилишида Италия Тараққиёт вазири ўринбосари Катия Полидори айтди.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, йиғилишда савдо-иқтисодий ва инвестиция бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки томон учун манфаатли бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида фикр алмашилган.

Ўзбекистон томони маълумотига кўра, ўтган йил Италия билан Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 151,9 миллион АҚШ долларини, 2011 йилнинг январ-август ойларида эса 153,9 миллион долларини ташкил қилган.

Ҳозир Ўзбекистонда Италия сармояси иштирокида 28та қўшма корхона ва Италиянинг тўртта ширкати фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG