Линклар

logo-print

Доналд Туск яна Полша Бош вазири бўлади


Полша Бош вазири Доналд Туск.

Полша Бош вазири Доналд Туск.

Полша Бош вазири Доналд Туск якшанба куни ўтказилган парламент сайловида иқтидордаги “Фуқаролик платформаси” номли партия ғалаба қозонганини баён қилди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Туск ўзи етакчилик қилаётган партия учун овоз берган сайловчиларга миннатдорлик билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Туск бошчилигидаги партия сайловда 39,6 фоиз овоз олган.

Собиқ Бош вазир Ярослав Качинский раҳбар бўлган мухолифатдаги “Қонун ва адолат” партияси сайловда 30 фоиз овоз олгани тахмин қилинмоқда.

Сайловчиларнинг 10 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган радикал-либерал шиорлар билан чиқаётган янги “Паликота ҳаракати” учинчи ўринда бормоқда.
XS
SM
MD
LG