Линклар

logo-print

Қоҳирада комендантлик соати жорий қилинди


Миср пойтахти Қоҳира, 2011 йил 9 октябр.

Миср пойтахти Қоҳира, 2011 йил 9 октябр.

Миср пойтахтида бундай тартиб қибтий насронийлар билан мусулмонлар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувда камида 23 киши нобуд бўлгани, 150дан ортиқ одам жароҳат олганидан сўнг жорий қилинди.


Ассошиэйтед Пресс ва Рейтерс ахборот агентликлари хабарига кўра, тўқнашув насронийлар ўз черковига мусулмонлар ва хавфсизлик кучлари тош ва ёнғин чиқарувчи молотов коктейллари отганига норозилик намойиши ўтказаётган пайтда содир бўлган.

Зўравонлик пайтида томонлар бир-бирига тош ва ёнғин чиқарувчи молотов коктейллари отган.

Шундан сўнг тартибсизлик пойтахт телевидениесидан марказий Таҳрир майдонига ҳам ёйилган.

Қарама-қаршилик пайтида хавфсизлик кучларига тегишли бўлган зирҳли машина бир неча намойишчини уриб юборгани хабар қилинди.

Ярим тунда оломон Қоҳиранинг марказий қисмидаги насронийларга тегишли экани тахмин қилинган машиналарга ҳужум қилган.

Вазиятни назорат остига олиш учун Бош вазир Эссам Шараф хавфсизлик кучлари ва черков раҳбарлари билан сўзлашган.

Миср ҳукумати бу конфессиялараро зўравонлик эканини рад қилмоқда.

Юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун 10 октябр куни Кабинет фавқулодда йиғилиш ўтказиши режаланган.

Бу президент Ҳусни Муборак феврал ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда рўй берган энг мудҳиш зўравонлик экани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Мисрда Муборак режимига қарши исёнлардан кейин насронийлар ва мусулмонлар ўртасида кескинлик кучайган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG