Линклар

Меркел ва Саркози молиявий бўҳрондан чиқиш бўйича келишувга эришди


Германия Канцлери А.Меркел (ч) ва Франция Президенти Н.Саркози.

Германия Канцлери А.Меркел (ч) ва Франция Президенти Н.Саркози.

Германия Канцлери Ангела Меркел ва Франция Президенти Николя Саркози евро ҳудудидаги молиявий бўҳрондан чиқиш йўллари борасида келишувга эришди.

Саркози билан Берлинда бўлиб ўтган сўзлашувдан кейин Меркел Германия-Франция режаси инқирозга учраган банкларга молиявий ёрдам бериш, Греция ҳукумати қарзларини ҳал қилиш ва евроҳудудда иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш ишларини кучайтиришдан иборат эканини баён қилди.

Германия ва Франциянинг ушбу таклифи октябр ойида расман тақдим этилганидан сўнг Европа лидерлари томонидан муҳокама қилинади.

Европа Иттифоқи раҳбарларининг навбатдаги саммити 17-18 октябр кунлари бўлиб ўтиши режаланган.

Йиғилишда иқтисодий муаммолар асосий мавзу бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG