Линклар

Миср пойтахтида Копт насронийлари билан мусулмонлар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувда камида 23 киши нобуд бўлгани, 150дан ортиқ одам яраланганидан сўнг коммендантлик соати жорий қилинди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, тўқнашув насронийлар ўз черковига мусулмонлар ва хавфсизлик кучлари тош ва ёнғин чиқарувчи молотов коктейллари отганига норозилик намойиши ўтказаётган пайтда содир бўлган.

Зўравонлик пайтида томонлар бир-бирига тош ва ёнғин чиқарувчи молотов коктейллари отган.

Вазиятни назорат остига олиш учун Бош вазир Эссам Шараф хавфсизлик кучлари ва черков раҳбарлари билан сўзлашган.

Юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун 10 октябр куни Кабинет фавқулодда йиғилиш ўтказиши режаланган.

Бу президент Ҳусни Муборак феврал ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда рўй берган энг мудҳиш зўравонлик экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG