Линклар

10 октябр куни Стокҳолм шаҳрида иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти кимга берилгани эълон қилинади.

Тараққиёт борасида изланишлар олиб борган америкалик Роберт Барро ва Пол Ромер ушбу мукофотга энг муносиб номзодлар сифатида кўрилмоқда.

Нобел қўмитаси мукофот соҳибини танлаётган пайтда ҳозирги иқтисодий вазиятни инобатга олмаслиги айтилмоқда.

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти ҳар йили мукофотлар ичида охирги бўлиб эълон қилинади.

7 октябр куни Осло шаҳрида Норвегия Нобел қўмитаси 2011 йилги Нобел тинчлик мукофоти уч нафар аёлга - Либерия президенти Эллен Жонсон Сирлиф, унинг ватандоши Лейма Гбовии ҳамда аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси ва демократия фаоли яманлик Таваккул Карманга берилганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG