Линклар

logo-print

Ливия исёнчилари Сирт ғалабаси томон илгарилаётганини айтмоқда


Сирт шаҳрида Ўтиш даври ҳукумати қўшинлари эгаллаган мажлислар зали.

Сирт шаҳрида Ўтиш даври ҳукумати қўшинлари эгаллаган мажлислар зали.

Ливия Ўтиш даври ҳукумати ўз қўшинлари Сирт шаҳри назоратини қўлига олиш йўлида сезиларли равишда илгарилаётганини айтмоқда.

Муаммар Қаддафийга мойил кучлар 6 ҳафтадан ошдики бу шаҳарда Ўтиш даври ҳукумати қўшинларига қарши жанг қилмоқда.

Янги ҳукумат Сирт шаҳрини ўз назоратига олганидан сўнггина мамлакатни Қаддафийдан озод бўлган, дея эълон қилажагини айтган.

Якшанба куни ЛивияЎтиш даври миллий кенгаши қаддафийчи кучларнинг қароргоҳи бўлиб хизмат қилган Сирт мажлислар уйи, шаҳар шифохонаси ва университетини эгаллаганини маълум қилган эди.

Шунингдек, қаддафийчи кучлар Бани Валид шаҳри теграсидаги чўл ҳудудини ҳам назорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG