Линклар

logo-print

Британия Бош вазири евроҳудудни муросага чақирди


Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон Европа Иттифоқи етакчиларини иқтисодий фалокат олдини олиш йўлида жамоавий масъулиятни ўз зиммасига олиш ҳамда ҳал қилувчи қарорларни қабул қилишга чақирди.

Financial Times нашрига берган интервюсида Камерон Франция ва Германияни ўзаро қарама-қаршиликларни енгиш ҳамда вазиятни ҳал қилишга қаратилган режани йил охирига қадар ЕИга тақдим қилишга чақирди.

Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркел эса якшанба кунги учрашувларидан сўнг евроҳудуддаги иқтисодий бўҳроннинг олдини олишга қаратилган режани шу ой якунига қадар тақдим этиш ниятида эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG