Линклар

Тошкент шаҳридаги Киночилар уйида муқаддас Ҳаж зиёратига отланаётган ўзбекистонликлар билан учрашув бўлди.

Бу ҳақда ўзбек интернет нашрларида берилган хабарларга кўра, 8 октябр куни бўлиб ўтган учрашувда зиёратчиларни Тошкент шаҳар ҳокимияти, Дин ишлари бўйича қўмита, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари қарши олган.

Дин ишлари бўйича қўмита тарқатган пресс-релизга таяниб хабар қилинишича, учрашув чоғида зиёратчиларга сафар давомида асқотадиган ахборотлар берилган.

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига кўра, бу йил ҳам Ҳаж зиёратига 5 минг ўзбекистонлик жўнатилади.
XS
SM
MD
LG