Линклар

Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинланди


Фарғона шаҳри расмий сайти.

Фарғона шаҳри расмий сайти.

Фарғона шаҳрида ишдан олинган собиқ ҳоким Эркин Нуралиев ўрнига Марғилон шаҳрининг собиқ ҳокими Илҳом Маматов тайинланди.

CA-News нашри хабарига кўра, 7 октябр куни халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган ва депутатлар Маматовни Фарғона шаҳрига ҳоким қилиш тўғрисидаги вилоят ҳокими қарорини маъқуллаган.

Илҳом Маматов Марғилон шаҳар ҳокими бўлиб 2008 йилнинг май ойидан иш бошлаган эди.

Фарғона шаҳри собиқ ҳокими Эркин Нуралиевнинг шу йил ёзда ўз лавозимидан олингани, кейинроқ эса ҳибсга олингани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG