Линклар

logo-print

Бунёдкор билан алоқа Лапортани судга олиб келди


Joan Laporta, former Barcelona FC President appeared in court on October 10, 2011, over the dealings with uzbek FC Bunyodkor

Joan Laporta, former Barcelona FC President appeared in court on October 10, 2011, over the dealings with uzbek FC Bunyodkor

Барселона футбол клубининг собиқ президенти Жоан Лапорта Ўзбекистоннинг Бунёдкор клуби билан ноқоуний олди-бердилари билан боғлиқ ҳолат юзасидан судга чақирилди. Лапортанинг 10 октябр куни судда кўрсатма бергани ҳақида Франс Пресс агентлиги хабар қилди.

Испания ва жаҳон футболи оламидаги энг машҳур клублардан бирининг собиқ раҳбари Бунёдкор хўжайинлари билан амалга оширган ноқонуний молиявий схемалар ёрдамида 10 миллион евро миқдоридаги пулни чўнтакка ургани ҳақидаги хабарни 2009 йилда туркиялик футбол агенти Байрам Тутумли тарқатган эди.

2008 йилда Барселона билан Бунёдкор ўртасида тузилган келишувга кўра, испан клубининг қатор футболчилари, жумладан Лионел Месси, Карлес Пуёл ва Адрес Иньесталар Ўзбекистонга мастер-класс кўрсатгани борганини эслатмоқда Франс Пресс.

Тутумлу Берселона президенти ва Ўзбекистон президенти тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли экани айтилган ва 2010 йилда синган Зеромакс ширкати ўртасида воситачилик қилгани учун ҳақ ололмаганини айтган эди. Унинг иддаоларга кўра, Бунёдкор билан алоқалардан тушган ноқонуний тўловлар Швейцариядаги Лапортага қарашли адвокатлик фирмаси ҳисоб рақамига ўтказилган.

Барселонага 2003-2010 йилларда президентлик қилган Лапорта туркиялик футбол агентининг айбловларини инкор қилган.
XS
SM
MD
LG