Линклар

Андижонда пахтани Қирғизистонга сотишга уринлар суд қилинди


Андижон вилоятининг Избоскан туманида Ўзбекистонда етиштирилган пахтани Қирғизистонга сотишга уринган икки кишига жарима солинди.

Избоскан тумани Жиноят ишлари судидан олинган маълумотга кўра, 1982 йилда туғилган Хуршидбек Абдужалолов ўзи терган пахтасини Малика Аҳмедова исмли аёлга сотган. Бу аёл эса олинган пахтани қўшни Қирғизистонлик харидорларга сотишга уринган кезда қўлга олинган.

- Иш 3 октябрда кўриб чиқилган. Малика Аҳмедовага энг кам иш ҳақининг 10, Хуршидбек Абдужалоловга беш баробари миқдорида жарима солинди, - деди Избоскан туман Жиноят ишлари суди ходими Озодлик билан суҳбатда.

Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистонга чегарадош қисмида пахтани чегарадан нарига ўтказиб сотиш ҳоллари кўп учрайди.

Андижон вилоятининг Қирғизистонга чегара ҳудудида яшайдиган аҳоли вакилларининг кузатувларига кўра, бунинг боиси Ўзбекистонда терилган пахтанинг ҳар килоси учун 150 сўм, Қирғизистонда эса 500 сўмдан ҳақ тўланишидир.
XS
SM
MD
LG