Линклар

logo-print
Икки америкалик олим — Томас Саржент ва Кристофер Симслар иқтисод бўйича бу йилги Нобел мукофотига сазовор топилди.

Швеция Қироллиги Фанлар академияси бу икки олим макроиқтисод соҳасидаги улкан илмий изланишлари учун ушбу мукофот билан тақдирланганини эълон қилди.

- Томас Саржент ва Кристофер Симслар бизга макроиқтисодий ўзгаришларни анализ қилиш йўлларини ишлаб чиқиш билан бугунги қийинчиликларни енгишимизда кўмак берди. Уларнинг илмий изланишлари туфайли бугун биз айнан қайси жиҳатларнинг қандай муаммоларга сабаб бўлаётганини тушунмоқдамиз. Биз ишсизлик ва инфляция каби муаммоларнинг сиёсатга қанчалик боғлиқ эканини тушунаяпмиз, - деди жумладан, Нобел мукофотини тайинловчи қўмита вакили Пер Крусел.

68 ёшли бўлган икки тенгдош олим бу йўналишдаги тадқиқотларини бир-биридан мустақил равишда 1970 - 1980 йилларда олиб борган.

Иқтисод бўйича мукофот ҳар йили тақдим қилинадиган Нобел мукофотининг сўнггисидир.
XS
SM
MD
LG