Линклар

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида бекатда турган одамларни автобус уриб кетди.

Натижада бир одам нобуд бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди.

Атирау шаҳри прокурори Холидолли Дауешевага кўра, Привокзальный туманида рўй берган фожиани ўрганиш учун махсус гуруҳ тузилади ва қатор экспертиза ўтказилади.

Казинформ ахборот агентлиги хабарига кўра, одамларни уриб кетган автобус ҳайдовчиси Ўзбекистон фуқароси бўлгани аниқланган.

Ҳозирда унинг Қозоғистонда йўловчилар ташаш учун тегишли ҳужжатларга эга бўлгани ёки бўлмагани ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG