Линклар

Лукойл Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режаламоқда


Россиянинг Лукойл ширкати мамлакатда нефт қазиб чиқариш камайиб бораётгани сабабли хориждаги манбаларини ўзлаштириш учун бу йил 10 миллиард, 2012 йилда ундан кўп маблағ сарфлашни режаламоқда.

Лукойл раҳбари Вагит Алекперов Интерфакс ахборот агентлигига ўз ширкати “яқин келажак”да Ироқ, Россиянинг Каспий хавзаси ва Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга ошира бошлашини маълум қилди.

Лукойлнинг хорижий лойиҳалар бўлими бошлиғи Андрей Кузяев хориждаги манбаларни ўзлаштириш учун Лукойл келаси 5 йил давомида йилига 4 ёки 5 миллиард доллар сарфлаши режаланганини билдирди.

Кузяевга кўра, 2017 йилга бориб Лукойл Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш ҳажмини тўрт баробарга кўпайтиради ва йилига 20 миллиард куб метр газ ва кунига 360 минг баррел нефт қазиб чиқаришни режалаган.
XS
SM
MD
LG