Линклар

logo-print

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши майдонга тушади


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси.

Футбол бўйича 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон биринчилигининг 3-тур саралаш ўйини доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 11 октябр куни Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамаосига қарши майдонга тушади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябр куни Тошкентдан Пхенянга жўнаб кетишидан олдин миллий жамоа бош мураббийси Вадим Абрамов Шимолий Корея жамоасига қарши ўйинда иштирок этадиган 21 футболчининг рўйхатини эълон қилди.

Хабарларга кўра, Темур Жўраев, Сахоб Жўраев, Камолиддин Тожиев ва Баходир Насимов миллий жамоа таркибида Шимолий Кореяга жўнаб кетмаган.
XS
SM
MD
LG