Линклар

logo-print

Ню Йоркда Виктор Бут устидан маҳкама жараёни бошланади


Россиялик В.Бут Таиланддан АҚШга олиб келинган пайт, Ню Йорк, 2010 йил 16 ноябр.

Россиялик В.Бут Таиланддан АҚШга олиб келинган пайт, Ню Йорк, 2010 йил 16 ноябр.

Бугун Ню Йоркдаги Федерал округ судида россиялик тадбиркор Виктор Бут устидан маҳкама жараёни бошланади.

Бут АҚШ томонидан қуроллар контрабандасида айбланган.

Маҳкама 80 нафар ҳакамдан 12 нафарини, шунингдек заҳирага иккитадан олтитагача ҳакамни танлашдан бошланади.

Виктор Бут 2008 йил март ойида Таиландда қўлга олиниб 2010 йил ноябрида АҚШга экстрадиция қилинган.

Бутга нисбатан тўртта айблов, жумладан, АҚШ фуқаросини ўлдириш мақсадида жиноий фитна уюштириш айби ҳам эълон қилинган.

Виктор Бут ўзига қўйилаган барча айбловни рад қилган.

Агар айблов тасдиғини топса, Виктор Бут 25 йилга ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG