Линклар

Владимир Путин Хитойга сафар қилади


Россия Бош вазири Владимир Путин.

Россия Бош вазири Владимир Путин.

Россия Бош вазири Владимир Путин бугун Хитойга икки кунлик сафарини бошлайди.

Пекинда Путин Хитойга газ етказиб бериш ҳақида 30 йилга мўлжалланган шартнома бўйича Хитой расмийлари билан музокара олиб борадиган Россия делегациясига бошчилик қилади.

Россия ва Хитой расмийлари савдо масаласини ҳам муҳокама қилиши режалаган.

2020 йилга қадар Россия ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми икки баробарга кўпайиб, қарийиб 100 миллиард АҚШ долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Кремл расмийлари Владимир Путин бошчилигидаги делегация Хитой билан қиймати 7 миллиард долларлик йигирмага яқин шартнома имзолаши режаланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG