Линклар

Бугун Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинади.

Айни пайтда, Киев шаҳар суди биноси олдига Тимошенконинг минглаб тарафдори йиғилмоқда.

2009 йилда Юлия Тимошенко Украинанинг Нафтогаз ширкатига Россиянинг Газпром ширкати билан шартнома имзолашга буйруқ бериш орқали хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганликда айбланган.

Президент Виктор Янукович бошчилигидаги ҳукумат Украина ўша келишувга мувофиқ Россияга кўп пул тўлаганини таъкидламоқда.

Қонунга зид иш қилганини рад этган Тимошенко бу Янукович томонидан уюштирилаётган қасоснинг бир қисми эканини таъкидлаган.

Украинада 2010 йилда ўтказилган президентлик сайловида Янукович озгина фарқ билан Тимошенкони мағлубиятга учратган.

Европа Иттифоқи ва АҚШ Украина мухолифатнинг ноқулай лидерига нисбатан шундай таъқиб қўлланилаётгани борасида хавотир билдирган.
XS
SM
MD
LG